Россия президенти Владимир Путин шамоллаб қолди, деб ёзади «Ведомости». Давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, бу иш графигига таъсир ўтказмайди.
«Шамоллаб қолди, аммо ишлашда давом этади», — деди Песков.
Нашр эслатишича, 12 февраль куни «Россия етакчилари» Бутунроссия ёш бошқарма ходимлари танлови финалчилари билан учрашувда Путин паст овозда гапираётгани учун узр сўраган эди. «Узр сўрайман, овозим бироз ўтириб қолган», — деган эди у учрашув бошида.
Изоҳ (0)