Руминия ва Польшада ракетага қарши 37 та мудофаа тизими қурилиши учун АҚШ раҳбариятига 1,8 миллиард доллар тақдим этиш ҳақида талабнома йўналтирилган. Бу ҳақда Ракетага қарши мудофаа агентлиги операциялар бўйича директори Гери Пеннетт маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«2019-молиявий йил бюджет лойиҳаси доирасида ‘Иджис’ БМД тизими учун 1,8 миллиард доллар сўрадик. Ракетага қарши мудофаа агентлиги Руминия ва Польша объектлари, шунингдек, тегишли соҳиллар бўйлаб кемаларда 37 та ‘Иджис’ SM-3 тизимини таъминлайди», — дейди Пеннетт.
Бу ҳақда у Пентагондаги махсус брифингда маълум қилди.
Изоҳ (0)