Калифорния университети астрономлари қуёш 2050 йилга келиб совуқроқ ва нурсизроқ бўлишини башорат қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Олимлар бу ўзгаришлар қуёш фаоллигининг «гранд-минимуми» натижаси бўлади деб ҳисобламоқда. Вақти-вақти билан юз берадиган мазкур ҳодиса давомида Қуёш магнит майдони кучсизланади, камроқ доғлар ҳосил бўлади ва ультрабинафша нурларини камроқ тарқатади.
Мутахассислар ўз тадқиқотида Қуёшга ўхшаш юлдузлар иссиқлик тарқатишини 20 йил давомида кузатди ва ушбу маълумотлар асосида Қуёш XXI асрнинг ўртасига келиб нурсизроқ бўлади деган хулосага келди.
Қуёш фаоллиги 11 йил даврийлик билан ошади ва камаяди.
Изоҳ (0)