Американинг Техас штатида яшовчи фуқарога уч нафар фарзанди кўз ўнгида рафиқасини ўлдириш айби эълон қилинди. Бу ҳақда Fox6 ТV хабар бермоқда.
Маҳаллий полициянинг расмий вакили Жоди Сильванинг сўзларига қараганда, Даниэль Мартинес ва унинг қонуний рафиқаси Клаудия Арриага қаттиқ тортишиб қолган ва бир-бирига бақирган. Эркак жаҳл устида тўппончасини чиқариб, рафиқасига қарата ўқ узган.
Аёл воқеа жойида ҳалок бўлган. Можарога нима сабаб бўлганлиги ва уларнинг фарзандлари неча ёшда эканлигига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)