Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Youtube тармоғида 1 миллиондан ортиқ обуначиларига эга  «Ризанова» канали томонидан 2017 йилда энг кўп томоша қилинган видеоклиплар тақдирланди. Мазкур клиплар «Ризанова 2018» гала-концерти доирасида бўлиб ўтган махсус маросимда эълон қилинди.

Тақдирлаш маросими мухлислар, маросим иштирокчилари ҳамда ОАВ ходимлари иштирокида ўтди. Маросимда «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ҳам иштирок этди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Хонанда Шаҳзоданинг «Ёмғир» деб номланган таронасига ишланган видеоклип  «Ризанова 2018»да  энг кўп томоша қилинган видеоклип сифатида эътироф этилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев ҳамда Зиёда Қобилова дуэт тарзда куйлаган «Мени сев» деб номланган таронаси 2017 йилда энг кўп томоша қилинган клиплар рейтингидан ўрин олган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Уммон» гуруҳининг «Сен меники эмассан» деб номланган видеоклипи ҳам мазкур маросимда энг кўп томоша қилинган видеоклип дея баҳоланди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Хонанда Шоҳруҳхоннинг 2017 йилдан шу вақтга қадар 8 млндан ортиқ томоша қилинган «Паризод» деб номланган видеоклипи энг кўп кўрилган видеолар рўйхатига киритилди.

Шунингдек, маросимда Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг «Кел», Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннининг «Онам», Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳамда «Божалар» гуруҳи биргаликда куйлаган «Алдамагин» деб номланган клиплари ҳам энг кўп томоша этилган видеолар сифатида эътироф этилди.

Бундан ташқари, Севинч Мўминованинг «Дил гавҳари», Жаноб Расулнинг «Ёмонсан», Муниса Ризаеванинг «Аламим бор», «Беном» гуруҳининг «Ортингга қара», Ҳулкар Абдуллаеванинг «Қора паранг» деб номланган тароналарига ишланган видеоклиплар 2017 йил давомида энг кўп кўрилган клиплар сифатида алоҳида қайд этилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Маросим ташкилотчиларининг маълумотига қараганда, ушбу маросимда биринчи ёки иккинчи ўрин ҳеч қайси хонанданинг клипига берилмаган. Чунки видеоклипларнинг қайси биридир 2017 йилнинг бошида, қай бири йил ўртасида, бошқа бир видео эса 2017 йилнинг охирида Youtube’га жойлаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди