Россия ЛДП етакчиси Владимир Жириновский Н.И.Лобачевский номидаги Нижний Новгород давлат университети талабалари билан учрашувда у 18 март куни президентликка сайланса «сайёра ҳукмдори» бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Жириновский Россиянинг бўлажак президенти собиқ СССРнинг барча чегаралари ва бешта мамлакат: Туркия, Ироқ, Афғонистон, Сурия ва Эронни назорати остига олиши лозимлигини маълум қилди.
«КХДР билан нима қиламиз? Мен бирлаштириш керак дейман. Исташмаса — мажбуран», — деди номзод. Шунингдек, Владимир Жириновский у 2012 йилда президент бўлганда бутун Украина федерал округлар сифатида Россия таркибига кирган бўлишини маълум қилди.
Изоҳ (0)