Испаниялик диктатор Франциско Франконинг (1892—1975) набираси Франциско Франко Мартинес-Бордиу транспорт воситасини бошқаришдаги эҳтиётсизлик ва ҳукумат вакилига ҳужум қилганлиги учун 30 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда 8 февраль, пайшанба куни El Mundo хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
2012 йилнинг 30 апрелида Теруэл провинциясида Испания фуқаролик гвардияси диктаторнинг набираси бошқараётган машинани яқин ёритиш чироқлари ёқилганлиги учун тўхтатмоқчи бўлди.
Франко Мартинес-Бордиу ҳуқуқ-тартибот ходимларидан қочишга уринди, бироқ охир-оқибатда патруль машинасига бориб урилди. Оқибатда бир нафар тартиб қўриқчиси жабрланди.
Изоҳ (0)