6 февраль куни Чегара ҳудудида ишонч чоралари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжат 2017 йил 6 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган эди.
Битимга биноан минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик, террорга ва ноқонуний наркотик савдосига, шунингдек, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга қарши қарши кураш бўйича ҳамкорлик амалга оширилади.
Изоҳ (0)