Хитой Тайпейи мезбонлик қилаётган футзал бўйича Осиё Чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ярим финал чиптасини қўлга киритди.
Чорак финалда Вьетнам билан тўқнаш келган ўзбекистонлик футзалчилар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Машраб Одилов, Илҳом Ҳамроев ҳамда Даврон Чориев томонидан урилган голларга вьетнамлик футзалчилар бир марта жавоб қайтарди. Улар мусобақани Малайзиядан учралган худди шу ҳисобдаги мағлубият билан бошлаб, кейинроқ Баҳрайн ва Хитой Тайпени таслим қилишга эришганди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалда Эрон билан тўқнаш келадиган бўлди. Форслар футзал спорт турида Осиёнинг энг кучли вакиллари ҳисобланади. Улар қитъа чемпионатида энг кўп бор зафар қучган.
Чорак финалда Эрон Таиланд устидан 9:1 ҳисобида ғолиб чиқди. Ўрта ҳисобда эронлик футзалчилар ҳар бир ўйинда 9 тадан гол уришнинг уддасидан чиқмоқда. Икки йил аввал Ўзбекистон ва Эрон термалари Тошкентдаги қитъа чемпионатининг финалида тўқнаш келган бўлиб, ўйин форсларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етганди.
Осиё Чемпионати Чорак финал 8 февраль, пайшанба
Изоҳ (0)