Миллий хавфсизлик хизмати Фарғона вилоятида ўтказилган рейдлар натижасида хорижий валютани сотишга уринган Қўқон фуқароларини қўлга олди, деб ёзади «Подробно».
Қўқон шаҳридаги Mediapark савдо мажмуасида Жамшид Ниёзов исмли шахс 1 долларга 8240 сўмдаги курс бўйича 7400 долларни 60,9 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида қўлга олинди. Текширув вақтида унинг ёнидан яна 600 доллар топилган.
Шунингдек, рейд давомида марғилонлик Улуғбек Мирфаёзов ҳам 1 доллар 8300 сўмга тенг курс бўйича 10 минг долларни 83 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида қўлга олинган.
Бош прокуратура қошидаги вилоят департаменти бошқармаси қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта бойликларини қонунга хилоф равишда сотиб олиш ёки сотиш) бўйича жиноят иши қўзғади. Тергов ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)