2017 йил 3 февраль куни соат 07:30 да Нукус шаҳри «Телемарказ» МФЙ, Темирйўл кўчаси рақамсиз уйда яшовчи, руҳий касал, 1997 йили тўғилган фуқаро Б.Н. Нукус шаҳридаги «Жеке терек» МФЙда жойлашган «Қорақалпоқ қурилиш» МЧЖнинг баландлиги 15—20 метрга тенг бўлган бетон ишлаш цехи томига чиқиб ўзининг жонига қасд қилишга уринди. Бу ҳақда ҚР ИИВ ЁХБ бўлим бошлиғи Ш.Ж.Қадировга таяниб, «KRuz.uz» хабар берди.
Воқеа жойига Нукус шаҳар 1-сонли ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми смена бошлиғи катта лейтенант Р.Сейтризаев ва ёнғин ўчирувчи сафдор А.Сатбаевлар бетон ишлаб чиқариш цехи биносининг томига чиқиб фуқаро Б.Н. билан суҳбатлашиб ўз жонига қасд қилиш ниятидан қайтариб, пастга тушишга ёрдам берди.
Изоҳ (0)