Telegram расмий блогига кўра, исталган сайтнинг эгаси мессенжер ёрдамида сайтларга кириш учун виджет қўшиш имконига эга бўлди, деб ёзади TJournal.
Биринчи авторизация вақтида фойдаланувчи телефон рақам ва тасдиқловчи кодни киритиши лозим. Шундан сўнг у сайтга Telegram ёрдамида икки ҳаракат билан кириши мумкин, смартфонга эса бу ҳақда хабар келади.
Ишлаб чиқарувчилар сайт эгасига фақат Telegram’даги исм ва профиль сурати келишини маълум қилди. Телефон рақами ошкор этилмайди.
Изоҳ (0)