Тошкентнинг Бектемир туманида микроавтобус йўловчисининг ёнидан салкам 30 грамм марихуана топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Айтилишича, 5 февраль куни соат 12:45 ларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан Кинология хизмат ити иштирокида ўтказилган тадбир давомида Бектемир туманида жойлашган «Бектемир» ЙПХ масканида Isuzu микроавтобуси тўхтатилиб, унинг ҳайдовчиси ва йўловчилари текширилган вақтда, йўловчилардан бири — 1986 йилда туғилган Турсунбаев Виктор Жураевичнинг ёнидан 28,69 грамм бўлган марихуана топилди.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)