Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни Янги Зеландия генерал-губернатори Пеци Реддини миллий байрам — Вайтанги куни билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, 1840 йил 6 февралда Буюк Британия вакиллари маори қабилалари оқсоқоллари билан Вайтанги деган жойда келишув имзолаган. Унга кўра, Янги Зеландия Буюк Британия бошқарувига ўтган, маорилар эса ўз мол-мулки ва ерларини сақлаб қолган.
Ушбу келишув имзоланган кун Янги Зеландияга асос солинган кун ҳисобланади. Келишув мамлакатнинг конституцион ҳужжатларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)