7 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 6—8 даража совуқ, кундузи 0—2 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси 9—14 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ, Хоразм вилоятида кечаси 4—9 даража совуқ, кундузи 2—7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 4—9 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб баъзи жойларда кечаси 9—14 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 2—7, айрим жойларда 8—10 даражагача совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 2—7, айрим жойларда 8—10 даражагача совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 10—15, кундузи 3—8, баланд тоғ ҳудудларида кечаси 15—18, кундузи 10—13 даража совуқ бўлади.
Изоҳ (0)