Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, Ёшлар иттифоқи томонидан «Ёш китобхон» танлови ташкил этилди. Бу ҳақда иттифоқ раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
«Танловни ўтказишдан асосий мақсад – болалар ва ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтиришдан иборат. Минглаб ёшлар билимларини синаш учун ўз ҳужжатларини топширди», — дейилади хабарда.
Жорий йилнинг 13—16 февраль кунлари танловнинг республика босқичи бўлиб ўтади. Ғолиблар қуйидаги совринлар кутмоқда:
1-ўрин: «Президент совғаси» - Spark автомашинаси;
2-ўрин: компьютер жамланмаси (моноблок) ва принтер (1х3);
3-ўрин: китоблар тўплами (200 дона).
Изоҳ (0)