«Ўзбеккино» миллий агентлигида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Учрашувда мамлакатлар ўртасида кўплаб соҳалар қатори кино санъати йўналишидаги ҳамкорлик ҳам ривожланиб бораётгани таъкидланди. 2018 йилда Остона шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган ўзбек киноси кунлари, истиқболдаги режалар, шунингдек, бошқа қўшма лойиҳалар бўйича фикр алмашилди.
«Жорий йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили, деб эълон қилинган, — деди Ерик Утембаев. — Бу эса ўзаро алоқаларимизни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қиладиган кўплаб лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун яхши имкониятларни беради. Ўйлайманки, кино санъати халқларимиз шонли тарихи, буюк сиймоларимиз ҳамда муқаддас қадамжоларимизни дунёга танитишда ва шу орқали Марказий Осиёда туризмни янада ривожлантиришга катта ҳисса қўшади».
Олдинроқ хабар қилинганидек, Қозоғистонда Ўзбекистон йили расман 15 мартдан бошланади.
Изоҳ (0)