Тожикистон ҳукумати 1938 та масжидни ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати қошидаги дин ва урф-одатларни тартибга солиш қўмитаси раиси Сулаймон Давлатзода журналистлар билан мулоқот чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради «РИА Новости».
Айтилишича, ушбу диний муассасаларнинг рухсатнома ва бошқа ҳужжатлари мавжуд бўлмаганлиги боис шундай қарор қабул қилинган.
Маълум бўлишича, дастлаб масжидлар мутасаддилари бундан огоҳлантирилган ҳамда уларга рўйхатдан ўтиш учун муҳлат берилган.
Аммо масжидларнинг кўпчилиги ҳужжатларини жойига келтирмаган. Шу боис уларни ёпишга қарор қилинган.
Изоҳ (0)