Мисрда Россия A321 самолёти йўловчилари қариндошларининг 90 миллион долларлик даъволари бўйича биринчи суд эшитуви бўлиб ўтди. Самолёт 2015 йилда Синай яримороли осмонида портлатиб юборилган эди, деб ёзади «РБК».
Адвокат Михаил Загайновнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари Миср судига икки кўринишдаги даъво аризаси киритган. Дастлаб 2016 йилда Миср ҳукуматига қарши ҳар бир ҳалок бўлган йўловчи яқини номидан индивидуал даъво киритилган. Гап Миср давлат хизматчиларининг парвозлар хавфсизлигини таъминлашдаги жиноий бепарволиги ҳақида бормоқда.
Даъволарнинг 90 миллион долларлик иккинчи гуруҳи (жабрланганларнинг ҳар бири учун 3 миллион доллардан) «Когалимавиа» ташувчиси ва «Ингосстрах» компаниясига қарши киритилган.
Миср суди даъво аризасини қабул қилди ва даъвогарларга жавобгарларни хабардор этиш учун 90 сутка вақт берди.
Изоҳ (0)