АҚШ ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашнинг фаол босқичи якунлангандан сўнг Ироқда жойлашган қўшинларни олиб чиқиб кетишга киришди. Бу ҳақда коалиция вакилларига таяниб, Associated Press агентлиги хабар берди, деб ёзади «Интерфакс».
Уларнинг маълум қилишича, америкалик аскарлар, қурол ва қурилмалар Ироқдан Афғонистонга кўчирила бошланган. Ўтган ҳафта авиация томонидан ҳарбий хизматчилар ва техникани кўчириш ҳар куни амалга оширилган.
Агентликнинг икки ироқлик манбаси коалиция қўшинларни Ироқдан олиб чиқиб кетишни бошлаш ҳақидаги келишувга келганлигини таъкидлади.
Кўчирилган қўшинларнинг аниқ сони номаълум.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)