Ўзбекистон фуқароси Константин Бушаев рафиқаси Лилия Бушаева билан ўзининг Cobalt русумли автомошинасида деярли бутун Европани айланиб чиқиб, Италия пойтахти Рим шаҳригача борди. Бу ҳақда улар Facebook’даги «Avtoturist.uz» гуруҳига хабар қолдирган, деб ёзади «Халқ сўзи».
Константин ўз саёҳатини Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларидан бошлаб, аввало, Бухоро ва Нукусда бўлган. Шундан сўнг улар саёҳатни Қозоғистон орқали давом эттириб, Россия Федерациясининг Астрахань шаҳригача борган.
Шундан сўнг у ўзининг Cobalt’и билан Россия орқали дастлаб Беларусь, кейин Польшага ўтади.
Германия, ва Австрияни айланиб чиққан Бушаевлар оиласи Италияга саёҳатни Венеция шаҳридан бошлаган. Кейин Константин ва Лилия Сан-Марина томон ҳаракатланиб, Римга етиб борган.
У ўзи етиб борган ҳар бир шаҳар ва давлатда маълум муддат бўлиб, диққатга сазовор жойлар билан танишган, саёҳат қилган манзилларини тасвирга олиб Facebook ижтимоий тармоғига жойлаб борган.