2006 йилда Nokia компанияси афсонавий Nokia 8800 телефони ва Sirocco Edition приставкасининг яхшиланган версиясини чиқарган эди. Бу ўзгартирилган дизайн, кенгайтирилган комплектация ҳамда эксклюзив мавзулари ва рингтонлари бўлган премиумроқ моделдир. HMD Global раҳбарлигидаги замонавий Nokia ушбу премиум брендни қайта тикламоқчига ўхшайди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Sirocco бренди остидаги биринчи смартфон Nokia 8 бўлади, аммо уни бир қатор ўзгаришлар кутмоқда. Экран 5,25 дан 5,5 дюймгача катталашади, матрица эса IPS эмас, OLED технологияси бўйича ясалади. Процессор — Snapdragon 835 ўз ҳолича қолади. Асосий камера 13 ва 12 мегапикселли иккита модулга эга бўлади, олд камера эса 5 мегапикселли сенсордан иборат бўлади. Тезкор хотира 6 Гб, доимийси эса 128 Гб бўлади.
Nokia 8 Sirocco Edition анонси Барселонадаги MWC 2018 кўргазмасида бўлиб ўтади, Nokia ўз тақдимотини 25 февраль куни Замонавий санъат музейида ўтказади.