Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида «Ҳикматлар олами» I республика хаттотлик фестивали бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистон халқ усталари, ҳунармандлари ва мусаввирлари «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан ташкил этилган фестиваль очилишида ҳунармандлар, дипломатик корпус ва кенг жамоатчилик вакиллари, санъаткорлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Фестиваль доирасида юздан ортиқ хаттот ва ҳунарманднинг ижодий ишлари намойиш этилди. Тақдим этилган хаттотлик ишлари ҳайъат томонидан юқори баҳоланиб, иштирокчилар «Энг моҳир хаттот», «Янги ёзув турини яратган энг моҳир хаттот», «Амалий санъат асарларида хаттотлик намуналаридан фойдаланган энг моҳир ҳунарманд», «Энг ёш хаттот», «Настаълиқ хати бўйича энг моҳир хаттот», «Сулс хати бўйича энг моҳир хаттот», «Девоний хати бўйича энг моҳир хаттот», «Қуръон хаттотлиги», "Меъморий хаттот" каби номинациялар бўйича диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Илк бор ўтказилаётган хаттотлик фестивали жорий йилнинг 3 февралига қадар давом этади.
Изоҳ (0)