«Сувсоз» корхонаси Тошкентда совуқ сув тарифлари 14 февралдан ошиши ҳақида маълум қилди. Янги нархлар пойтахт ҳокимияти томонидан тасдиқланди, деб ёзади «Газета.ru».
Аҳоли учун водопровод суви бир кубометри қиймати 190 сўмдан 195 сўмга (коэффициент билан 1,5 — 285 сўмдан 292,5 сўмга, Тошкент ҳокимининг 12 январь кунги қарори билан тасдиқланган устама билан — 392,5 сўм), канализация хизматлари — 155 сўмдан 165 сўмгача ошади.
Марказлашган иссиқ сув таъминотига эга кўп қаватли турар-жойларда сув ўлчагич бўйича тўлов амалга оширишда 1 кубометр қиймати 625 сўм (ҳозир — 500 сўм), иссиқ сув таъминоти марказлашмаган хонадонларда — 460 сўмни (ҳозир — 345 сўм) ташкил этади.
Хусусий сектор уйларида канализация ўтказилган хонадонларда бир кубометр сув тарифи 345 сўмдан 460 сўмга, канализация тармоғи мавжуд бўлмаган уйларда эса 190 сўмдан 295 сўмга оширилди.
Изоҳ (0)