Ўзбекистон Саудия ривожланиш фонди билан 50 миллион долларлик заём келишуви имзолади. Бу ҳақда, инвестициялар бўйича давлат қўмитасига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ҳужжат Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида имзоланди.
Айтилишича, маблағ «Навоий, Фарғона ва Тошкент вилоятлари қишлоқ ҳудудларида замонавий уй-жой қурилиши» лойиҳасини амалга оширишга қаратилади.
Лойиҳа шу вилоятларда намунали лойиҳалар асосида 2 мингдан ортиқ уйлар қурилади. Шунингдек, сув таъминоти, газ қувури, электр тармоқлари, йўллари, ижтимоий марказлар ва спорт майдонлари, мактаблар, тиббиёт муассасалари, дўконлар ва автобус бекатлари барпо этилади.
Изоҳ (0)