Футбол бўйича Италия Кубогининг ярим финалидан жой олган биринчи учрашув бўлиб ўтди ва унда Туриннинг «Ювентус» клуби «Аталанта» устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Мазкур жамоаларнинг А серия доирасидаги ўйинида 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Бу сафар Италиянинг сўнгги 6 йилликдаги чемпиони «Ювентус»га Гонсало Игуаиннинг голи ёрдам бериб юборди. «Аталанта» сафидаги бошқа бир аргентиналик футболчи эса пенальтидан аниқ фойдалана олмади.
Бугун — 31 январь куни ярим финалнинг иккинчи жуфтлиги доирасида «Милан» ва «Лацио» клублари ўзаро майдонга чиқади. Улар икки кун аввал А серия доирасида тўқнаш келганида, Гаттузо бошчилик қилаётган миланликлар 2:1 ҳисобида зафар қучганди.
Ярим финалнинг жавоб ўйинлари 28 февраль санасига тайин қилинган. Қайд этиш керак, кеча «Ювентус»га имкониятни бой берган «Аталанта» ўтган босқичда А серия етакчиси «Наполи»га чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйганди.
«Торино» — «Ювентус» 0:1
Гол: Гонсало Игуаин, 3 (0:1).Ноаниқ пенальти: Алехандро Гомес, 25 (А).31 январь, чоршанба«Милан» — «Лацио» 00:45
Изоҳ (0)