Президент Дональд Трамп 30 январь, сешанба куни АҚШ Конгрессини фақат «Американинг дўстлари»га молиявий ёрдам кўрсатиш имконини берувчи қонун лойиҳасини маъқуллашга чақирди, деб ёзади «ТАСС».
АҚШ маъмурияти раҳбари Қуддусни Исроил пойтахти деб топиш ҳақидаги қарори дунёда асосан кескин салбий реакцияни юзага келтирганлигини эслатди.
«Бу қарордан сўнг ўнлаб давлатлар БМТ Бош Ассамблеясида Американинг бу каби баёнот билан чиқиш суверен ҳуқуқига қарши овоз берди. Америка солиқ тўловчилари эса айнан ўша мамлакатларга йилига миллиардлаб долларни ёрдам сифатида юбормоқда. Шунинг учун бугун кечқурун Конгрессдан Америка долларлари хорижий ёрдам сифатида ҳар доим АҚШ манфаатларига хизмат қилиши ва фақат Америка дўстларига берилишини кафолатловчи қонун қабул қилишини сўрайман», — деди Оқ уй эгаси.
Изоҳ (0)