Кундузги вақтда уйқучиликни бошдан кечирувчи кишилар Альцгеймер хасталигига чалинишга кўпроқ мойил. АҚШ Вашингтон университети шифокорлари ана шундай хулосага келди, деб ёзади MedPage Today.
Тадқиқотда 189 киши иштирок этди. Уларнинг ўртача ёши 66 ёшни ташкил этди.
Олимлар икки ҳафта давомида кўнгиллилар биологик фаоллигини кузатди. Бундан ташқари, бета-амилоидларни (Альцгеймер хасталигини келтириб чиқарувчи пептидлар) аниқлаш учун магнит-резонанс томография ёрдамида уларнинг бош мияси суратлари олинди.
Шифокорлар мия фаолиятини издан чиқариши мумкин бўлган амилоид тошмалари бўлган инсонлар кечаси ёмон ухлаб, кундузи уйқучанликни бошдан кечиришини аниқлади.
Изоҳ (0)