Шарқий пума Американинг йўқолиб кетиш хавфи остидаги Ёввойи ҳайвонлар федерал рўйхатидан чиқарилиб, қирилиб кетган деб топилди. Тегишли фармойиш АҚШ ҳукумати Федерал рўйхати журналида чоп этилди, деб ёзади «РИА Новости».
Фармойишга мувофиқ Америка ёввойи ҳайвонлар ва балиқ ресурсларини қўриқлаш хизмати шарқий пумани қирилиб кетган деб тан олди. Ёввойи ҳайвон 1938 йилдан буён кузатилиб борилганлиги, бироқ ҳозирги пайтда бирор жойда ушбу тур вакилининг мавжудлиги ҳақидаги маълумот йўқ эканлиги таъкидланади.
Фармойиш 2018 йилнинг 22 февралидан кучга киради.
Изоҳ (0)