1—15 февраль кунлари футзал бўйича Осиё Чемпионати беллашувлари бўлиб ўтади. Хитой Тайпейи мезбонлигида ўтадиган қитъа чемпионатида ўзбекистонлик футзалчилар ҳам иштирок этади.
Бугун — 29 январь куни Хитойда қаҳрамонга айланган U23 терма жамоаси футболчилари ҳамда Осиё Чемпионатига йўл олаётган футзал терма жамоаси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда МОҚ президенти ва бир вақтнинг ўзида ЎФА биринчи вице-президенти бўлган Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этди.
Олимпиячиларни халқимиз қўллаб-қувватлаб турди, уларнинг оламшумул ғалабаларидан бутун Ўзбекистон ғурурланяпти. Футболчиларимизни кузатиш вақтида улардан фақат чемпионликни тилаб қолгандик. Ишонч оқланди, улар юзимизни ёруғ қилишди. Бу муваффақият муҳтарам Президентимизни ҳам хурсанд қилди. Натижада мураббий ва футболчилар муносиб кутиб олинди, уларни олқишлаш учун аёзли оқшом бўлишига қарамай, минглаб ёшлар кўчага чиқди. Футболчилар шу оқшомнинг ўзида Президентимизнинг махсус совғалари билан тақдирланишди. Сиз футзалчилардан ҳам худди шундай матонат, жасорат ва шижоат кутиб қоламиз.Умид Аҳмаджонов, МОҚ президенти
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё қитъасининг амалдаги вице-чемпиони ҳисобланади. Икки йил аввал улар Тошкент мезбонлик қилган Осиё Чемпионтининг финалида тўп суриб, ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионатига йўл олганди.
Ёшларимиз Япония термасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, сизлар ҳам бунинг уддасидан чиқа оласизлар. Ҳеч кимдан кам эмасликларингизни исботлашингиз зарур. МОҚ ҳамда ЎФА ҳар қандай муаммоларингизни ечишга тайёр, сизлардан эса фақатгина мазмунли ўйин ва кутилган натижани қайд этиш. Ўзбекистон халқига байрам кайфияти улашишда давом эттишингизни истаймиз. Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев сизлардан ҳам юксак зафарлар кутяпти, шуни бирдек ҳис қилайлик. Сизларга оқ йўл тилайман. Ой бориб, зафарлар билан қайтинглар!Ўз навбатида Ўзбекистон U23 термаси аъзолари ҳам футзалчиларга омад тилаган ва МОҚ президенти Умид Аҳмаджоновга қитъа чемпионатининг олдин медали ҳамда барча футболчилар имзоси туширилган тўп тақдим этган.Умид Аҳмаджонов, МОҚ президенти
Осиё Чемпионатида Ўзбекистон футзалчилари Япония, Жанубий Корея ва Тожикистон билан бир гуруҳдан жой олган.
Изоҳ (0)