Копенгаген университети олимлари онкологик хасталикларни йўғон ичак тўқималарида GalNAc-T6 ферменти мавжудлиги билан боғламоқда. Тадқиқот натижалари Journal of Biological Chemistry журналида чоп этилди, деб ёзади «РИА Новости».
Олимлар ушбу фермент соғлом тўқималарда бўлмаслиги, бироқ саратон ўсмаси ҳужайраларида кўп миқдорда мавжуд бўлишини аниқлади.
GalNAc-T6 шакар молекулаларини маълум бир оқсилларга бириктириш орқали соғлом ҳужайраларни саратон ҳужайраларига айлантириш жараёнини ишга туширади. Бу эса, ўз навбатида, ҳужайралар тузилишини ўзгартиради ва уларнинг агрегациясини (ёпишиб қолиши) чақиради.
Олимлар шакар молекулаларининг маълум бир оқсилларга бирикиши қай тарзда организм ҳужайраларининг аномал ривожланишига олиб келишини аниқлаши зарур.
Изоҳ (0)