АҚШда мамлакатга ёйилган грипп эпидемияси оқибатида 37 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда 27 январь куни The Hill газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Касалликлар профилактикаси ва уларни назорат қилиш федерал марказлари раҳбари Бренд Фицжералднинг сўзларига қараганда, қиш мавсуми охирига қадар грипп оқибатида ҳалок бўлган болалар сони икки каррага ошиши мумкин. Умуман олганда эса мамлакат бўйича грипп билан боғлиқ хасталиклар 50 мингдан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетади.
Фицжералднинг таъкидлашича, ҳозирги эпидемия Америка 2014—2015 йилларнинг куз-қиш мавсумида бошдан кечирган эпидемияга ўхшайди. Ўшанда грипп белгилари билан 34 миллион киши шифокорларга мурожаат қилган, улардан 710 минг нафари шифохоналарга ётқизилган, 56 минги ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)