Олимлар натижалари қариш жараёнини секинлаштиришга ёрдам берадиган тадқиқотлар муваффақиятли тарзда ниҳоясига етказилганини тасдиқлади. Бу иш М.V.Ломonosов номидаги Москва давлат университети ва Стокгольм университетининг биогенетиклар гуруҳи томонидан амалга оширилди.
Россиялик таниқли биолог Владимир Скулачев раҳбарлик қилган бу тадқиқотларни ўтказиш жараёнида олимлар генетик жиҳатдан модификация қилинган сичқонлар билан тажриба ўтказди.
Назорат қилинувчи мутация унга «митохондриал мутагенез» деб аталувчи жараённи жиддий равишда тезлаштириш ва кўпчилик ёшга доир касалликлар фақат қариш билан боғлиқ эканлигини исбот қилишга имкон берди.
Олимлар қариш — бу нафақат организмнинг «эскириши», балки бизга ота-онамиздан мерос бўлиб қоладиган генетик равишда жойлаштирилган дастур деб тахмин қилди. Ўтказилган тадқиқотлар туфайли биологлар қаришнинг генетик тузилишини ва ҳатто уларни орқага қайтариш йўлини аниқлашга муваффақ бўлди.
Тадқиқот қатнашчиларидан бири Изписуа Белмонте келаси ўн йилликда одамнинг терисини, мушакларини, суякларини ва ички аъзоларини ёшартириш учун ишлатиладиган қаришга қарши курашувчи махсус моддалар ишлаб чиқарила бошлашини таъкидлади.
Манба: Trendymen
Изоҳ (0)