Япония шимоли-шарқида 6,2 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда, мамлакат бош метеорология бошқармасига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, эпицентр Тинч океанида, Хоккайдо оролидан жанубда жойлашган. Силкинишлар 30 километр чуқурликда қайд қилинган.
Вайроналиклар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Цунами таҳдиди эълон қилинмади.
Изоҳ (0)