Туркия Суриянинг Аъзоз шаҳрида қочқинлар учун янги лагерь қуради. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли баёнот берди, деб хабар қилади EADaily.
«Ёрдамимизга муҳтож одамларни ҳар доим қабул қиламиз», — деди у.
Аъзоздаги лагерь 500 чодирдан иборат бўлиб, 3 минг қочқинни қабул қила олади.
Олдинроқ Аъзоз яқинида 700 чодирдан иборат қочқинлар лагери ташкил этилган эди.
Изоҳ (0)