Копенгаген университети олимлари ширин ичимликлар ва таркибида шакар юқори бўлган озиқ-овқатларни кўп миқдорда истеъмол қилиш турли органлар ва тўқималарда қон айланишининг ёмонлашувига олиб келишини аниқлади. Бу ҳақда The Copenhagen Post нашри хабар бермоқда.
Йиллар давомида бу қон-томирлар тизимидаги бузилишлар ва ҳаёт учун хавфли ҳолат, жумладан инсульт ва инфарктга олиб келиши мумкин.
Тадқиқотда кунига 225 грамм шакар истеъмол қилган 12 эркак қатнашди. Улар синов давомида стулга ўтириб, бир оёғини кўтарди. Қон айланиши даражасини ўлчаш натижалари тажрибанинг икки ҳафтасидан сўнг оёқларга 17 фоизга кам қон бораётганлигини кўрсатди. Мутахассислар юрак ва мия ҳам худди шундай азият чека бошлаши ва вақт ўтиши билан вазият ёмонлашувини тахмин қилмоқда.
Олимларнинг маълум қилишича, вақти-вақти билан ичиладиган ярим литр ҳажмдаги ширин ичимлик соғлиққа жиддий зарар етказмайди. Бироқ бунинг учун тўғри овқатланиш, инсон рационида сабзавот, мева ва ёнғоқлар кўп миқдорда бўлиши лозим. Бироқ шакарни мунтазам истеъмол қилишнинг зарари тез қариш билан тенг. Бу одатда қариялар чалинадиган жиддий хасталиклар юзага келиши хавфини оширади.
Изоҳ (0)