«Ўзбеккино» миллий агентлигида киноиндустрия соҳасида таниқли халқаро эксперт Биргит Бемерс билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон киноси тарихидан яхши хабардорман. Унинг бугунги ҳолати билан яқиндан танишиб, ривожига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман. Маълумки, ЮНЕСКО ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ўзбек кинематографиясини янада ривожлантириш борасида тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Мақсад — юртингизда киноиндустрия соҳаси самарадорлигини оширишга кўмаклашишдан иборат.ЮНЕСКОнинг мазкур тадқиқот натижалари жорий йилнинг 24–25 январь кунлари пойтахтда бўлиб ўтадиган давра суҳбатида муҳокама этилади. Шунингдек, ёш киноижодкорлар учун кинолойиҳалари ишлаб чиқаришга бағишланган икки кунлик семинар-тренинг ҳам ташкил этилади. Семинарда Б. Бемерс хоним ёшларга маҳорат дарслари ўтади.Биргит Бемерс
Изоҳ (0)