Америка CNA (Central for Naval Analyses) маркази таҳлилчиси Самуэль Бендетт «Калашников» томонидан ишлаб чиқарилаётган «Соратник» жанговар автоматлаштирилган тизими етарлича пухта эмаслигини маълум қилди, деб ёзади The National Interest.
Эксперт Россия шу сабабдан янги қуролни яқин вақт ичида экспорт қилмаслигини таъкидлайди.
«Пировардида, россияликлар уларни (янги жанговар автоматлаштирилган тизимни) ўз қуролланишига қабул қилмади. Ишончли экспорт ҳақида гапириш учун технология етарлича пишиқ эмас», — дейди Бендетт.
Бендетт фикрича, бу каби тизимлар учувчисиз учар қурилмалар билан боғланишда мамлакатнинг шимолий ва шарқий чегараларини қўриқлаш учун асқатади.
Изоҳ (0)