«Эббинг чегарасидаги учта билборд, Миссури» фильми энг яхши актёрлар таркиби учун АҚШ Киноактёрлар гильдиясининг бош мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда мукофот сайтида маълум қилинди.
Актриса Фрэнсис Макдорманд фильмдаги роли учун «Биринчи пландаги энг яхши актриса» категориясида ғолиб бўлди. Шунингдек, фильмда суратга тушган Сэм Рокуэлл «Иккинчи пландаги энг яхши эркак роли» номинациясида мукофотни қўлга киритди.
Гильдия «Оғир дамлар» драмасида британиялик сиёсатчи Уинстон Черчилль ролини ижро этган Гари Олдманни йил актёри деб топди. «Тоня ҳаммага қарши» картинасида суратга тушган актриса Эллисон Женни «Иккинчи пландаги энг яхши аёл роли» номинациясида ғолиб бўлди.
Изоҳ (0)