Open Asia Марказий Осиё мамлакатларида ишлаб чиқариладиган ва бренд сифатида эътироф этишга арзийдиган маҳсулотлар рейтингини тузди. Рейтингдан Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олган.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бренд маҳсулотлари қаторига қовунлар, автомобиллар, Artel маиший техника маҳсулотлари, Риштон кулолчилиги намуналари ва хон атлас киритилган.
Қирғизистоннинг бренд маҳсулотлари сифатида эса ловия, форел балиғи, Yummy тўқимачилик маҳсулотлари, ўтов қуриш учун мўлжалланган конструктор эътироф этилган.
Шоколад, сут маҳсулотлари, музқаймоқ, автомобиллар ва Zibroo спорт кийимлари ишлаб чиқарувчиси Қозоғистон брендлари қаторини тўлдирган.
Рейтингга Тожикистон бренди сифатида лимон, ўрик туршаги ва шоколад, Obi Zulol минерал суви, иамдифферент тўқимачилик маҳсулотлари ва жун пайпоқлар киритилган.
Изоҳ (0)