Такламакон чўли — Марказий Осиё қайноқ қуёши остидаги чексиз қум денгизи. У Хитойнинг ғарбий қисмида, шимолда Тян-Шан тоғлари ва жанубда Кунлун ўртасидаги Тарим чўнқирини эгаллаган. У дунёдаги энг даҳшатли чўл ҳисобланади, деб ёзади TravelAsk.
Айнан шу ерда сон-саноқсиз саёҳатчи ва савдогар ҳалок бўлган, бутун бошли карвонлар изсиз ғойиб бўлган. Хитой ҳукумати 1980 йилларда бу ҳудудни фаол ўрганишга киришди. Тахмин қилинганидек, Такламаконда нефть захиралари топилди.
Бироқ қора олтин чўлнинг ягона бойлиги эмаслиги маълум бўлди. Хитой Фанлар академияси мутахассислари бу ҳудудда карбонат ангидрид ютилиши аномал даражада юқори эканлигини аниқлади. Бу каби жараёнлар одатда ўрмонлар ва сув объектлари устида кузатилади. Олимлар бунинг сабабини аниқлашга киришди. Қум қатламлари остида улкан сув захиралари топилганда олимлар ҳайрати чексиз бўлди. Чўл остидаги сув захиралари Америкадаги Буюк кўллар заҳирасидан бир неча марта ортиқ эканлиги тахмин қилинмоқда. Сув таркибидаги минераллар юқори эканлиги туфайли у истеъмол учун яроқсиз.
Мутахассислар фикрича, чўл остидаги сув унинг геологик жойлашуви туфайли йиғилган.
Изоҳ (0)