Бриттлар йўлбошчиси, тахминан, эрамизнинг V-VI асрларида яшаган, Артурнинг келиб чиқиши ҳозирда Киев бошқарувидаги ерларга бориб тақалади. Бу ҳақда украиналик политолог Александр Палий Facebook’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Унинг сўзларига қараганда, Буюк Британияда афсонавий ҳукмдор II-III асрларда Қора денгиздан Орол денгизига қадар ҳудудларда яшаган сармат қабилаларидан бўлганлиги ҳақидаги назария машҳур. Политолог, шунингдек, қирол ва унинг рицарлари келтларга хос бўлмаган йирик гавда тузилиши билан ажралиб турганлигига эътибор қаратади.
Палий учун «украиналик келиб чиқиш» фойдасига учинчи аргумент Экскалибур қиличи ҳақидаги афсона бўлди. Қурол, унинг фикрича, «жуда сарматларга хос».
Изоҳ (0)