Яна бир неча дақиқалардан кейин футбол бўйича Ўзбекистон U23 термасининг Японияга қарши беллашуви старт олади. Бўлажак рақиб ҳақида нималарни биламиз?
Бугун футбол. Ўзбекистон U23 Осиё Чемпионатининг ярим финали учун Японияга қарши саф тортади
«Championat.asia» нашри Япония терма жамоаси ҳақида энг сўнгги маълумотларни тақдим этди. Қуйида шулар ҳақида.Япония Осиё Чемпионатида U23 эмас U21 терма жамоаси билан қатнашмоқда.
Фақатгина Япония термаси 1995 ва 1996 йилда туғилган футболчилардан фойдаланаётгани йўқ.
Япония гуруҳ босқичидаги 3 та ўйинда жами 36 та зарба берди. Шулардан 15 таси аниқ чиқди.
Япония термасининг тўпурари Ко Итакура ҳисобланади. У иккита гол уришга эришди. Бутун Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Осиё Чемпионатида 2 та гол урди.
Япония U23 бош мураббийи Хажиме Мориясу 1992 йил футболчи сифатида терма жамоа шарафини ҳимоя қилиб, Осиё Кубогида ғолиб бўлган.
Мориясу 2013 йилда «Санфречче Хиросима» бош мураббийи сифатида Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби билан тўқнаш келган. Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи доирасидаги ўйинда Миржалол Қосимов шогирдларининг қўли баланд келган.
Япония ушбу мусобақадаги учта ўйинни ҳам Жиангйин шаҳрида ўтказди. Ўзбекистон билан чорак финал ҳам айнан мана шу шаҳарда бўлиб ўтади.
Япония футболчилари бу мусобақада фақат икки марта огоҳлантириш олди.
Япония олдинги иккита U23 Осиё чемпионатида иштирок этган. 2014 йилги мусобақада «самурайлар» чорак финалда Ироққа ютқазганди. Якунда Ироқ мусобақа чемпиони бўлган. 2016 йилги мусобақада эса Япония барча ўйинларда ғолиб бўлиб, чемпионликни расмийлаштирган.
Япония декабрь ойида Таиландда ўтган М—150 мусобақасининг финалида Ўзбекистонга пенальтилар сериясида ютқазганди.
Изоҳ (0)