Исроилдаги Америка элчихонасининг Тель-Авивдан Қуддусга кўчирилиши бир йилда юз бермайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Reuters агентлигига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «Коммерсанть».
Америка президенти шу йўл билан Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху баёнотига изоҳ берди. Нетаньяху дипмиссия бир йил ичида кўчирилишини билдирган эди.
Трампнинг сўзларига қараганда, Вашингтонда бундай вариант кўриб чиқилмаяпти.
Изоҳ (0)