Ҳиндистон 18 январь, пайшанба куни бир тоннадан ортиқ ядро каллагини ташишга қодир Аgni-V қитъалараро баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда маҳаллий ANI агентлиги хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
«Бугун ядро жанговар каллагини ташишга қодир Аgni-V ракетасини муваффақиятли учирдик», — дейди мамлакат мудофаа вазири Нирмали Ситaраман. Ракета Ҳиндистон шарқидаги Одиша штати соҳилига яқин Абдул-Калам оролидаги полигондан учирилди.
Бу бешинчи муваффақиятли ракета парвози.
Аgni-V ракетасини ишлаб чиқариш Ҳиндистонга 25 миллиард рупийга (480 миллион доллар) тушган.
Изоҳ (0)