Халқаро футбол уюшмаси терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси рейтингда бир поғона юқорилаб, 77-ўринга кўтарилиб олган.
Шунга қарамай, Осиё мамлакатлари таснифида олиб қараганда, Ўзбекистон 9-ўринга шўнғиган. Бунгача Эрон (34), Австралия (36), Япония (56), Жанубий Корея (59), Саудия Арабистони (65), Хитой (70), Сурия (76) термалари Ўзбекистондан олдинда бораётганди. Энди эса Фаластин термаси рейтингда 76-ўринга кўтарилиб олган. Фаластинликлар жами 5 поғона юқорилашга эришган.
Кучли ўнталикда ўзгариш юз бермади. Немислар ҳамон дунёнинг биринчи рақамли терма жамоаси бўлиб турибди. Кейинги ўринлар Бразилия, Португалия, Аргентина, Бельгия, Испания, Польша, Швейцария, Франция ва Чилига тегишли.