Американинг Apple корпорацияси келгуси беш йил давомида АҚШ иқтисодиётига 350 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритиш, шунингдек, иккинчи штаб-квартирасини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания хабарида маълум қилинди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Шу тариқа, Apple’нинг йиллик инвестиция ҳажми 70 миллиард доллар атрофида бўлади. Компания АҚШ маълумотлар билан ишлаш марказлари, Apple маҳсулотларини етказиб берувчи ва ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, компания томонидан таъсис этилган илғор ишлаб чиқариш жамғармасига инвестиция киритишни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, хабарда Apple АҚШда аллақачон 2 миллиондан ортиқ иш ўрни яратганлиги ва ўз штатини яна 20 минг кишига кенгайтирмоқчи эканлиги маълум қилинади.
АҚШ президенти Дональд Трамп Apple компанияси қароридан мамнун эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)