Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида пиёданинг ўлимига олиб келган ЙТҲ рўй берди. Бу ҳақда UzNews хабар қилди.
Айтилишича, 15 январь куни соат 7:00 да Яшнобод туманининг Паркент кўчасида Damas ҳайдовчиси пиёдани уриб кетган.
37 ёшли ҳайдовчи 42 ёшли фуқарони уриб юборган, бунинг натижасида жабрланувчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Ҳолат юзасидан тергов тадбирлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)