Иордания ва Саудия Арабистони термалари 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатини тарк этди.
Ҳар икки мамлакат футболчилари гуруҳ босқичининг сўнгги турида имкониятни бой берди. Аввалроқ Саудия Арабистони терма жамоасининг олдига чемпионлик вазифаси қўйилаётгани айтилганди. Бунга қадар КХДР, Таиланд, Хитой ва Уммон терма жамоалари ҳам турнирдан чиқиб кетганди.
Бугун — 17 январь куни гуруҳ босқичига тўлиқ якун ясалади. Тошкент вақти билан 16:30 да Жанубий Корея ва Австралия термалари ўзаро майдонга тушса, Сурия Вьетнамни имтиҳон қилади.
Чорак финал беллашувлари 19—20 январь кунлари бўлиб ўтади. Ҳозиргача Қатар — Фаластин ва Япония — Ўзбекистон жуфтликлари аниқ бўлиб улгурган.
Осиё Чемпионати U23 «C» гуруҳи. 3-тур 16 январь, сешанба
Изоҳ (0)