АҚШ президенти Дональд Трамп сенатор Ричард Дербиннинг у Гаити, Салвадор ва Африка мамлакатларини «жирканч мамлакатлар» деб атаганлиги ҳақидаги баёнотини рад қилди. Бу ҳақда Трамп Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Сенатор Дики Дербин DACА (муҳожирларнинг фарзандлари учун кечиктирилган депортация дастури) бўйича йиғилишда айтилган гапларни бутунлай нотўғри талқин қилган. Ишонч бўлмаса, шартномаларни имзолаб бўлмайди!» — дея таъкидлади Трамп.
Аввалроқ Дербин Трамп бир қатор мамлакатларга нисбатан қўпол фикр билдирганлигини тасдиқлаган эди.
Изоҳ (0)